Тадбирда филология фанлари докторлари Қозоқбой Йўлдошев, Нафас Шодмонов, ижодкорлар Ўроз Ҳайдар, Абдухолиқ Абдураззоқов ва бошқалар сўзга чиқиб, шоир ижодининг ўзига хос жиҳатлари борасида фикр-мулоҳаза билдиришди.
Таъкидланганидек, Муҳаммад Юсуф халқимизнинг чинакам фарзанди сифатида ўз ижоди билан шу юрт, шу Ватан шарафини кўкларга кўтарди, унинг мадҳини жайдари, халқона ифодалар билан тараннум этди. Унинг шеърияти юксак инсоний ғоялар, юртга меҳр, элга садоқат сингари ўлмас олий қадриятлар тажассуми сифатида йиллар оша адабиёт ихлосмандларини ўзига мафтун этаверади.
Тадбирда талабалар Муҳаммад Юсуфнинг ватанпарварлик руҳи билан суғорилган шеърларини ёд ўқиб, шоир ижоди ҳақида ўз қарашларини баён этишди.
Х.ҚИЛИЧЕВА