Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
24 ноябрь, якшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жамият
  • Муборак тумани ҳокими ўринбосари 938 миллион сўмни талон-торож қилган

10.11.2020


Муборак тумани ҳокими ўринбосари 938 миллион сўмни талон-торож қилган

Бу ҳақда 7 ноябрь куни Бош прокуратурада ташкил этилган коррупция масалаларига оид идоралараро йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев маълум қилган.

 

Таъкидланишича, сўнгги 2 йилда маҳаллий ҳокимликларнинг 95 нафар ходими коррупция билан боғлиқ жиноятлари учун жавобгарликка тортилган. Улар асосан Қорақалпоғистон, Андижон, Хоразм, Қашқадарё, Фарғона, Жиззах, Сурхондарё, Тошкент шаҳри ва вилояти ҳисобига тўғри келади.

Давлат молиявий назорат департаменти томонидан сўнгги икки йилда маҳаллий ҳокимият органларида ўтказилган текширишларда 440 та тузилманинг 212 таси – қарийб ярмида 8,5 миллиард сўмлик молиявий қонун бузилишлар аниқланган. Бюджет маблағларини талон-торож қилганлик учун ҳокимликларнинг 17 нафар масъул ходими жиноий жавобгарликка тортилган. Масалан, Оққўрғон тумани ҳокимининг ўринбосари Алишев 170 миллион, Ўзбекистон тумани ҳокимлиги бош ҳисобчиси Ҳошимов 803 миллион, Муборак тумани ҳокими ўринбосари Шомуродов 938 миллион сўмни талон-торож қилгани учун қонун олдида жавоб беришига тўғри келди.

Report typo