Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 ноябрь, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

14.04.2022


Намойишга чиққан афғонлар консуллик эшигига ўт қўйди

Эронда Афғонистон фуқароларига нисбатан яхши муносабатда бўлинмаётганига қарши ўз юртида намойишга чиққан афғонлар форсларнинг Ҳиротдаги консуллик биноси эшигига ўт қўйди, шунингдек, норозилик акциялари мамлакатнинг бошқа шаҳарларида ҳам кузатилди, дея хабар тарқатган маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Қайд этилишича, жойлардаги хавфсизлик хизмати ходимлари бир қанча намойишчилар қўлга олингани ҳақида маълум қилган.

Tolo News телеканали хабарига кўра, Пойтахт Кобулда жойлашган Эрон элчихонаси яқинида ўтган намойиш иштирокчилари расмий Теҳронни афғонларни мамлакатдан мажбурий депортация қилиш, шунингдек, у ердаги Афғонистон фуқароларига нисбатан зулм ўтказишни тўхтатишга чақирган. Улар ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган гўёки Эронда афғонлар таҳқирланаётганига оид видеода акс этган ҳолатлар юзасидан норозилик изҳор қилишган.

Аммо, телеканал  таъкидлаганидек, Эрон элчихонаси масъуллари ушбу видеоларни бир гуруҳ шахсларнинг Кобул ва Теҳрон, шунингдек, икки мам-лакат халқлари ўртасидаги муносабатларни ёмонлаштиришга уриниши деб атаган.

Report typo