Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Спорт
  • “Насаф” ОФК кубогига эришиш учун қандай йўлни босиб ўтиши керак?

Ж.БОЙМУРОДОВ

05.08.2021


“Насаф” ОФК кубогига эришиш учун қандай йўлни босиб ўтиши керак?

Футбол

5 август куни 2021 йилги Осиё футбол конфедрацияси кубоги плей-офф босқичига қуръа ташланди ва унда “Насаф” жамоасининг потенциал рақиблари ҳам қисман аниқ бўлди.

Биласиз, мусобақадаги юришини "F" гуруҳида бошлаган вакилларимиз Марказий Осиё минтақаси финалига чиқишган эди. Энди минтақа ғолиблиги учун 25 август куни Туркманистоннинг "Аҳал" клубини Қаршида мағлуб этиши лозим.

Агар Рўзиқул Бердиев ва шогирдлари бу ишни уддалашса, кейинги интер зонал (зоналараро) ярим финалга чиқишади. Бу босқичда жамоамиз Жанубий минтақа, яъни "D" гуруҳи ғолиби билан куч синашади. Бу Ҳиндистон, Мальдив ороллари ёки Бангладеш жамоаларидан бири бўлиши мумкин.

“Аждарлар” ушбу босқичдан ҳам ўта олишса, интер зонал финалида Гонконгнинг "Ли Ман" клубини Қаршида қабул қилади. Бу баҳсдаги ғолиблик эса ОФК финали йўлланмаси тақдим этади. Ўйлаймизки, жамоамиз бу синовлардан муваффақиятли ўтади ва финалда ўйнайди.

Агар ҳал қилувчи баҳсда Ғарб минтақаси ғолиби мағлуб этилгудек бўлса, унда ОФК кубоги яна бир бор Қаршига келади.

Ж.БОЙМУРОДОВ

 

Report typo