Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
24 ноябрь, якшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жамият
  • Омбор мудири қалбаки муҳр ясаб, 5 тоннадан зиёд минерал ўғитни сотиб юборди

Н.ХЎЖАЕВ

18.08.2020


Омбор мудири қалбаки муҳр ясаб, 5 тоннадан зиёд минерал ўғитни сотиб юборди

Нафс қутқусига учган кимса борки, пул топишнинг ҳар қандай йўлини излаб кўради: бунинг учун ҳамтовоқлар топиб тил бириктиради, ҳужжатларни сохталаштиради, ишламаган одамлар номига ойлик ёзади ва ҳоказо.

Миришкор туманидаги “Помуқ Агрокимё” УК омбор мудири С.Н. эса қалбаки муҳр ясатиб олди. Натижада 2020 йилнинг январь, февраль ойларида туманда фаолият кўрсатаётган К.Ғ. раҳбарлигидаги фермер хўжалигига тегишли бўлган 5,5 тонна минерал ўғитни сотиб юбориб, пулини ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборди.

“Қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилдан кейин ҳам чиқади. Буни кўпчилик яхши билса-да, нафс қутқусида ўзгалар мулкига кўз олайтириб, сири фош бўлганда ер чизиб қолаётган шахслар ҳамон орамизда учрамоқда”, дейилади вилоят ИИБнинг бу ҳақдаги ахборотида.

Мазкур ҳолат бўйича Миришкор тумани ички ишлар бўлимига 2020 йил 3 август куни хабар келиб тушган бўлиб, айни пайтда жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Н.ХЎЖАЕВ

Report typo