Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 ноябрь, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Шаҳноза МАМАТУРОПОВА

02.11.2017


ОТАШҚАЛБ АДИБНИНГ МАНГУ ДОСТОНИ

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 27 мартдаги “Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилган тадбирда халқимизнинг фидойи фарзанди, юртимиз тараққиёти йўлида фидокорона хизмат қилган атоқли давлат арбоби, таниқли ёзувчи Шароф Рашидов хотирасини адабийлаштириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

Халқимиз бу улуғ инсонни нафақат давлат арбоби, балки   Ватанга муҳаббат, эл-юртга садоқат, матонат ва ҳалолликни   тараннум этган асарлар муаллифи сифатида ҳам яхши билади. Шароф Рашидовнинг “Икки дил достони” асари дунёнинг кўп тилларига таржима қилинган. Мазкур асар асосида бадиий фильмлар суратга олинган. Асар асосида озарбайжонлик бастакор А.Меликов либретто яратган.

“Икки дил достони” балетини Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, балетмейстер Шавкат Турсунов саҳналаштирган. Дирижёр Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Фазлиддин Ёқубжонов. Асарда бош ролларни Нодира Ҳамроева, Дониёр Хасманов, Улуғбек Олимов, Ольга Собирова, Замир Фазлутов ижро этмоқда.

Шаҳноза МАМАТУРОПОВА,

Оқил FУЛОМОВ (сурат), ЎзА

Report typo