Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 ноябрь, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

05.01.2021


Ўғрилик қилиб, Москвага қочганди...

Қинғир ишга қўл уриб, узоқроқ жойга қочиб кетсам, жазодан қутулиб қоламан, деган ўйдаги кимсалар ҳам кам эмас, афсуски. Эҳтимол маълум муддат улар ўйлаганидек бўлар, аммо жавобгарликдан мутлақ қутулиб қоламан, дейдиган киши адашади. Ҳар ҳолда “Бузоқнинг югургани сомонхонагача” деган нақлнинг исботини ҳаётда кўп бора кўрганмиз, эшитганмиз.

Кўп миқдорда ўғрилик жиноятини содир этгани учун Қарши шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар суди томонидан ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган М.А. жазони ўташдан бўйин товлаган ва натижада унга нисбатан қидирув эълон қилинганди.

Қидирув ишлари давомида у Россия Федерацияси Москва шаҳрида эканлиги аниқланиб, ИИВ жиноят қидирув бош бошқармаси ва вилоят ИИБ жиноят қидирув бошқармаси тезкор вакиллари томонидан ушланиб, республика ҳудудига олиб келинди.

М.А. энди яна қонун олдида жавоб беришга, белгиланган жазони ўташга мажбур.

Report typo