Сўз ҳақиқатнинг сояси ва парчасидир.
***
Инсон хаёлидаги нарса уни ўз орқасидан етаклайди. Масалан, боғ хаёли боққа, дўкон хаёли дўконга олиб боради.
***
Умид – ишонч йўлининг боши.
***
Денгизга бориб, ундан фақатгина бир кўза сув олмоқ билан қаноатланиш – ачинарли. Денгиздан олиш мумкин бўлган дур-жавоҳирлар ва бошқа қанчадан-қанча нарсалар бўла туриб, биргина сув олишнинг нима қиммати бор?
***
Инсон бу дунёга бир иш учун келган: ғоя удир, агар уни қилмаса, ҳеч бир иш қилмаган бўлади.
***
Одам борки, денгизларга қонмас, одам бўладики, бир томчи сув билан кифояланади.
***
Бир ҳақиқат юзта шубҳадан аълодир.
***
Қайси йўлдан борсанг, тўғри йўл тутган бўласан? Ўйлаб кўр ва сенинг илгарилашингни қайси бири таъмин этса шуни қил.
***
Бутун олам бир уйқудан ортиқ нарса эмас.
***
Ичкаридаги келиб эшикни очиб бермаса, ташқаридаги ўғри уйга кира олмайди.
***
Эзгу тушунчалар ёвуз тушунчалар ўрнини эгалламоғи учун курашмоқдамиз.
***
Завқ ва орзулар зинапояга ўхшайди. Зиналар ўтириб, дам олишга мослашмаган. Умрни шу зиналарда беҳуда ўтказмаслик учун ғофилликдан тез уйғонган ва ҳаётнинг моҳиятини тўғри англаб етган одам нақадар бахтли!
***
Майдонга келган нохушлигу касалликларнинг барчаси қачонлардир қилган ёмонликларинг ва гуноҳларинг мевасидир.
***
Жўяли савол билимнинг ярмидир.
***
Амал – инсондаги маънодир.
***
Менга қўрқувсиз бир умид ёхуд умидсиз бир қўрқув кўрсатинг-чи? Улар бир-биридан айро эмас.
***
Инсон кўринишидан ҳеч нарса демаса ҳам ичида доимо гапиради.
***
Мақсад – маънодир.
***
Сўз кўпайганда мақсад унутилади.
***
Ғам ва хафагарчилик – заифликнинг васфидир.
***
Сиз ёқтирмаган бир қанча нарсалар борки, балки сиз учун улар хайрлидир.
***
Баъзилар ибтидога боқса, бошқалар интиҳога назар соладилар.
***
Эҳтиёжи бўлмаган кишига берилган ҳар қандай нарса ортиқча юкдир.
***
Инсон навбатдаги ҳолларга эришган сайин аввалги ҳолининг хомлик, болалик бўлганини ва ҳатто ҳеч нарса бўлмаганини англайди.
***
Яхшилик – ёмонликни тарк этмакдир.
***
Болалар дунёни билмаганлари, ундан зерикмаганлари учун беғубордир ва ўйнамоқ орзуси билан яшайдилар.
***
Ақл ва қалбсиз инсон туйғуларининг ҳеч бири ҳаракатга келмасди.
***
Жавоб бермаслик ҳам ўзига хос жавобдир.
***
Ҳар бир ёнғоқ юмалоқ, лекин ҳар бир юмалоқ нарса ёнғоқ эмас.
***
Қидирмагунингча ҳеч нарсани тополмайсан.
***
Агар муҳтож бўлмасанг, Каъбанинг ёнида туриб ҳам уни кўра олмайсан.
***
Энг яхши сўз кўп бўлгани эмас, фойдалисидир.
Замира РЎЗИЕВА тайёрлади.