Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 ноябрь, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Замира РЎЗИЕВА

17.02.2017


“САБЪАИ САЙЁР” ДОСТОНИ - БОЛАЛАР НИГОҲИДА

Ғайрат Ҳамраев режиссёрлигида саҳналаштирилган мазкур спектаклда ёлғончилик, доимо ҳаётдан нолиб яшаш, иккиюзламачилик каби иллатлар қораланган бўлса, яхшилик, ростгўйлик, атрофдагиларни қўллаб-қувватлаш каби фазилатлар улуғланади.

- Дастлаб, Навоий тили, асар ғояси ёш томошабинлар учун оғирлик қилмасмикан деган ҳадик бор эди, - дейди Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Холмурод Сатторов. – Шу сабаб асар матнини бир қадар соддалаштирдик, саҳна декорацияларини ёрқин, эътиборни тортувчи, бир қарашдаёқ тушунарли бўлган жиҳозлар билан бойитдик. Қолаверса, асар воқеаларини ҳикоя қилиб берувчи ровийларнинг нутқини кенгайтирдик. Натижа эса биз кутганимиздан ҳам аъло бўлди.

- Спектаклнинг воқеалари қизиқарли, ибратли, энг муҳими бола тарбиясида аҳамиятли экан, - дейди театрга фарзандларини етаклаб келган оналардан бири Азиза Обидова. – Сценарий назмда ижро этилгани ҳам спектаклга ўзгача жозиба бағишлаган. Аҳамиятлиси, фарзандларимиз қатори биз ота-оналар ҳам спектаклни мароқ билан томоша қилдик.

Эслатиб ўтамиз, жамоа эртага Андижон вилоятида ўтказилиши мўлжалланаётган  Ўзбекистон қўғирчоқ театрларининг Х анъанавий кўрик-фестивалида мазкур спектакль билан иштирок этишни мақсад қилган.

Замира РЎЗИЕВА

Report typo