Кимдир яхши ният билан машаққат чекиб иморат қурса, ҳокимлик томонидан уни осонгина бузиб ташлаш ва компенсация пулини ойлар, йиллар давомида тўлаб бермаслик одатий ҳолга айланиб бормоқда афсуски.
Қарши шаҳридаги Шўртангаз маҳалласида яшовчи Х.Б. шаҳар ҳокимлиги томонидан савдо дўкони бузилганлиги натижасида етказилган зарар ўрнига компенсация пули тўлаб берилмаётгани ҳамда тенг миқдорда ер майдони ажратилмаётганидан норози бўлиб вилоят адлия бошқармасига мурожаат қилган.
Натижада мурожаат важлари ўрганиб чиқилиб, ҳолат юзасидан фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судига даъво аризаси киритилди.
Суд мазкур даъво аризасини тўлиқ қаноатлантирди ва фуқаро фойдасига жавобгар - Қарши шаҳар ҳокимлигидан 67 миллион 89 минг сўм компенсация ундириш ҳамда "Ерқўрғон" деҳқон (озиқ-овқат) бозори ҳудудидан савдо дўкони қуриш учун ер майдони ажратиш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқарилди.