Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
24 ноябрь, якшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Аҳрор СОДИҚОВ

02.01.2017


“ШОИР ЎТДИ” ДЕМАНГ – ЯШАЙДИ ШОИР...

 

Абдулла Орипов том маънода  ўзбек  халқининг буюк фарзанди эди. Ватанимиз тимсолларидан бири – Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси муаллифи, кўплаб шеърий дурдоналар, драматик асарлар ижодкори  бўлган бу ҳассос шоир ўзидан бой адабий мерос қолдирди. Ва бу мерос халқимизнинг қалбидан чуқур ўрин олган. Вилоят Ёшлар марказида бўлиб ўтган адабий кеча “Шоир ўтди, деманг - яшайди шоир” деб номланди. Унда шоир ижоди, ўлмас шеърияти ҳақидаги маърузалар тингланди. Абдулла Ориповнинг ҳаёт йўли ва ижодий фаолияти ҳақида ҳикоя қилувчи видеоролик йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.

- Бир гап бор: асл шоирлар ўлмайди, балки ўз шеърларида мангу яшайди, - дейди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Нилуфар Умарова. – Дарҳақиқат, устоз Абдулла Орипов ўз асарлари билан ўзига тириклигидаёқ ҳайкал қўйиб улгурган ижодкор эди. Унинг салмоқли мазмун, фалсафий мушоҳадага бой сатрларининг аксарияти ҳар бир ўзбекнинг қалбига муҳрланиб қолган десам, адашмайман.

Тадбирда шоир шеърларидан намуналар ўқилди, унинг хотирасига бағишлаб ёзилган марсиялар тингланди. 

Худди шундай тадбир Қарши педагогика коллежи, Қарши давлат 1-ихтисослаштирилган таълим муассасаси ҳамда вилоятимиз марказидаги 34-ўрта умумтаълим мактабида ҳам ўтказилди.

Аҳрор СОДИҚОВ, “Камолот” ЁИҲ вилоят кенгаши бўлим мудири

Report typo