Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
4 октябрь, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

18.07.2024


Смартфонлар савдоси ўсишда давом этмоқда

Жаҳон миқёсида смартфонлар етказиб бериш кетма-кет тўртинчи чоракда ҳам ўсди. Апрель-июнь ойларида бу кўрсаткич 6,5 фоизга ортиб, 285,4 миллион дона қурилмани ташкил қилган. Бу рақамлар International Data Corporation халқаро тадқиқотлар ва консалтинг компаниясининг дастлабки маълумотларида келтирилган.

Дунёнинг бешта йирик смартфонлар ишлаб чиқарувчиси (Samsung, Apple, Xiaomi, vivo ва OPPO) ўтган йилга нисбатан ўсишда давом этмоқда. Apple ва Samsung сотиш бўйича етакчилигини сақлаб турибди. Бу икки компания харидорларнинг қимматроқ смартфонларга ўтиш тенденциясидан кўпроқ манфаат кўрмоқда.

Айни вақтда Хитой ишлаб чиқарувчилари турдош субъектлар билан рақобат боғлашга ҳаракат қилиб, замонавий кўринишдаги қурилмаларни паст нархларда етказиб бериш амалиётини кенгайтирмоқда.

Ана шу фонда ўрта синф қурилмалари   мавқеи сўроқ остида қолаётганини қайд этган бозор экспертлари.

Report typo