Нишон туманидаги Ёшлар диёри маҳалласида яшовчи Насиба Тўраева туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига ариза билан мурожаат қилган. Аризада билдиришича, ичимлик сувига тўловларни ўз вақтида амалга ошириб келса-да, сув таъминоти корхонаси унинг хонадонига асоссиз тарзда 650 минг сўм қарздорлик ҳисоблаган. Бу ҳақда kun.uz нашри ёзмоқда.
Мазкур мурожаат жамият томонидан тегишли тартибда ўрганилганда, туман “Сувтаъминот” корхонаси ҳам Насиба Тўраевага, ҳам унинг турмуш ўртоғи Нурмамат Файзуллаевга ҳисоб рақами очганлиги маълум бўлган. Хусусан, Н.Файзуллаевда қарздорлик мавжуд эмаслиги, Н.Тўраевада эса 650 минг сўм асоссиз қарздорлик мавжудлиги аниқланган.
Ўрганиш натижаларига кўра, Н.Тўраеванинг номига очилган ҳисоб рақами бекор қилиниб, қарздорлик ҳисобдан чиқарилган.