Сичқоннинг ўзи мушукни излайди.
* * *
Қалбдаги оғриқ танадаги кучни қирқади.
* * *
Бўрининг бахти билан сигирнинг бахти бир хил нарса эмас.
* * *
Қулфни ясаган калитини ҳам ясайди.
* * *
Бегона дард юракни оғритмас.
* * *
Бир яхши ўлгунича юз ёмон ўлсин.
* * *
Ҳаддан ортиқ яхши – ёмон дегани.
* * *
Нариги дунёга кечикиб боришдан ҳеч ким қўрқмайди.
* * *
Ёмон итинг бўлганидан бўлмагани яхши.
* * *
Одамнинг омади ҳам, офати ҳам тилида.
* * *
Ёмон тоғнинг тоши ҳам ёмон бўлади.
* * *
Юз қайғули кундан бир қувончли кун афзал.
* * *
Ўт чиқмасин – учқунни ўчир.
* * *
Ҳамманинг осмони бир.
* * *
Эшикдан киролмадингми, дарчадан ҳатлама.
* * *
Ғалласи йўқ уйда сичқон ҳам бўлмайди.
* * *
Ўз юртида яшамаган одам ҳаёт маъносини билмайди.
* * *
Денгизда из қолмас.
* * *
Бугунги эрта - эртанги бугун.
* * *
Биров тўқлигидан сўқир, биров – очлигидан.
* * *
Бир қўлда икки тарвузни кўтариб бўлмас.
* * *
Икки кўз бутун оламни кўрса ҳам, бир-бирини кўролмайди.
* * *
Ёмон сўз узоқдан ҳам эшитилади.
* * *
Одамга доим нимадир кам.
* * *
Таом меъёрни севади.
* * *
Қўрқув ўлимдан қутқаролмас.
* * *
Ҳар эртакнинг бошланмаси бор, ҳар ишнинг эса якуни.
* * *
Яхши сўз – қалб эшиги.
* * *
Қор чиройли, аммо оёқни музлатади.
* * *
Балиқ ўйларкан: “Эсиз, кўп нарсани айтардиму оғзим сувга тўла-да...”
* * *
Баъзида жим туриш ҳақиқатни айтгандан афзал.
* * *
Яхши полизда ҳам чириган қовоқ топилади.
* * *
Шарафга интилди – шарафсиз қолди.
* * *
Меҳрга меҳр билан жавоб берадилар.
ХУРШИДА тўплади.