Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 ноябрь, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Н.ХЎЖАЕВ

26.01.2017


ТАЛАБ ДАРАЖАСИДАГИ ТРАНСПОРТ ХИЗМАТИ

Унда вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги вилоят ҳудудий бўлими, вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси, аҳолига транспорт хизмати кўрсатувчи корхоналар вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.Тадбирда давлатимиз раҳбарининг мазкур қарори йўловчилар ташиш хавфсизлигини, йўловчиларга хизмат кўрсатиш маданияти ва сифатининг юқори даражасини, жамоат транспорти йўналишларидаги транспорт воситалари ҳаракатининг белгиланган жадваллари ва оралиқлари маромига риоя этилишини, автотранспортда йўловчилар ташиш соҳасида истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари самарали ҳимоя қилинишини ҳамда ташувчиларнинг молиявий барқарорлигини таъминлашга қаратилгани билан аҳамиятли экани таъкидланди.

Мазкур ҳужжат ижросини таъминлаш юзасидан вилоят ҳокими қарор қабул қилди. Унга мувофиқ, вилоятда 2017-2021 йилларда шаҳарлар ва қишлоқларда автотранспорт хизматларини янада ривожлантириш дастури, автобус йўналишларини ташкил этиш, янги автобус ва микроавтобуслар сотиб олиш параметрлари тасдиқланиши белгиланди.

- Вилоятда аҳолига сифатли ва хавфсиз транспорт хизмати кўрсатиш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, - дейди Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги вилоят ҳудудий бўлими бошлиғи Шерзод Норбобоев. – Аввало, аҳолига қулайлик яратиш ва йўлкира нархи арзон бўлишини таъминлаш мақсадида автобус йўналишларида “Дамас”лар қатновига чек қўйилади. Шунингдек, тўхташ бекатлари намунавий лойиҳалар бўйича жойлаштирилади, автобус ва микроавтобусларнинг ишини масофадан онлайн режимида (GPS) доимий кузатиш йўлга қўйилади. 2018 йил 1 июлгача эса йўл кира учун нақд пулсиз ҳақ тўлаш тизими жорий этилади.

Тадбирда қарорда кўзда тутилган мақсад-вазифалар атрофлича муҳокама қилинди, иштирокчиларни қизиқтирган масалалар бўйича тегишли мутасаддиларнинг мулоҳазалари тингланди.

Н.ХЎЖАЕВ

Report typo