Агар юлдузлар одамга айланиб қолса борми, осмон уларга торлик қилиб қолади. Агар балиқлар одамга айланиб қолса борми, уларга дарё ва денгизлар торлик қилиб қолади.
* * *
Э, бўтам, пул ҳукмрон бўлган жойда эзгу сўзга ўрин йўқ, гўзалликка ўрин йўқ.
* * *
Э, бўтам, ҳофизлар ҳамду сано ўқишда баҳслашса, қандай ярамаслик, улар қўшиқчидан қўшиқ кушандасига айланишади.
* * *
Э, бўтам, қадимги одамлардан қолган гап бор: бойлик - такаббурликни, такаббурлик эса телбаликни туғдиради.
* * *
... ўз айбингни яширмоқ учун уни бировга тўнкамоқ керак деб бекорга айтишмаган-да.
* * *
Инсонни туғиш ва ўстириш қанчалар қийин, ўлдириш эса - ҳаммасидан осон.
“Оқ кема” қиссасидан
* * *
Ҳаёт денгизининг усти сокин кўрингани билан унинг тагида кўзга кўринмайдиган шиддатли оқимлар борлиги равшан.
* * *
Одам боласи одамларсиз яшолмайди, яна бунинг устига одамларга ҳам тоқат қилмайди.
* * *
Инсон муносабатлари шунчалар турфа, табиати, феъл-атвори шунчалар ранг-баранг ва мураккабдирки, ҳатто энг мукаммал, энг замонавий компьютер системалари ҳам энг оддий инсон табиатининг умумий чизиғини ажратиб беролмайди.
* * *
Жаҳон қанчалик улуғ кўринмасин, янги таассуротлар нечоғлик қувончли туюлмасин, агарда онгинг ва хотирангда нўхатдан ҳам кичик оғриқ нуқта бўларкан, буларнинг ҳаммаси на татийди, на ақлинг, юрагингга ҳаловат беради.
* * *
Жуда қаттиқ сева олган чин севгига ета олмас...
“Қиёмат” романидан
* * *
Суқсур қизлардек яхши йўрға отнинг ҳам хуштори кўп бўлади.
* * *
Одам қариб бораверади, кўнгил эса таслим бўлишни хоҳламайди, аҳён-аҳёнда бир ижирғаниб, ўзини эслатиб қўяди.
“Алвидо, Гулсари” қиссасидан
* * *
Ҳар кимнинг ўз хулқи, феъл-атвори бор. Уларни бошқариб туриш керак, албатта, бироқ бунга ҳамма вақт ҳам муяссар бўлавермайди киши.
* * *
Баъзан катталар ҳам болалик қилиб қўяди.
“Сарвқомат дилбарим” қиссасидан
* * *
Шуни унутмагинки, ҳеч ким бировга ўйлаш, исташ, орзу қилишни ман эта олмайди. Инсоннинг ҳайвондан фарқи ҳам ана шу фикрлаш қобилиятига эга бўлишида.
* * *
То йиқилгунча ўз ўрнингда маҳкам турмоғинг керак.
“Бўтакўз” қиссасидан
* * *
… ғалаба ўлжа олиб, байрам бўлиб келгани йўқ, у бизга урушда омон қолган жангчиларнинг сирли тимсолида қанча йўллар босиб, товони тешилган солдат этигини кийиб келди.
“Сомон йўли” қиссасидан
* * *
Агар у шундай юксак қалб эгаси бўлмай, диди паст, юраги муз бир киши бўлганда эди, табиат уни қанчалик истеъдодли қилиб яратган бўлмасин, бари бир у бунчалик куйлай олмас эди.
“Жамила” қиссасидан
* * *
Ерда фақат одамларнинг хотираси ҳаммадан узоқ яшайди, одамнинг умр йўли эса қисқа - қош билан қовоқ орасича. Одамдан одамга ўтадиган фикргина боқийдир; авлодлардан авлодларга қоладиган сўзгина абадийдир...
* * *
… ҳеч ким бошпанасиз яшай олмайди – ёш ҳам, қари ҳам, бой ҳам, камбағал ҳам, қўйчивон ҳам, бия соғувчи ҳам!
“Ўтар қуш ноласи” ҳикоясидан
ЖАҲОНГИР тўплади.