Танловда мазкур кутубхонадан мунтазам равишда фойдаланиб келаётган уч авлод вакиллари – 30 ёшгача, 30 ёшдан 55 ёшгача ва ундан юқори ёшдаги китобхонлар 4 та шарт бўйича ўзаро беллашдилар. Дастлабки шартда иштирокчилар ўзлари ҳақида қисқача маълумот бериб, юртимиздаги бугунги ўзгариш ва янгиланишлар моҳияти ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди. Кейинги шартда эса иштирокчилар ўзлари севиб ўқиган асар мазмунини ҳикоя қилиб беришди. Навбатдаги шартда қатнашчилар турли мавзуларда тузилган 5 та саволга жавоб қайтаришган бўлса, охирида эркин мавзу бўйича ўзлари қизиққан йўналишда маҳоратларини намойиш этишди.
Танлов якунига кўра иштирокчилар турли номинациялар бўйича тақдирланишди. Катта авлод вакиллари О.Хуррамова ва Б.Ботиров “Намунали китобхон”, ўрта авлод вакиллари А.Холиқов ва М.Искандарова “Китобсевар” ҳамда М.Тиллаева, Н.Нормуродова, Н.Болотская “Баркамол китобхон” номинацияси бўйича ғолиб деб топилди. Улар тадбир ташкилотчиларининг эсдалик совғалари билан тақдирланди. Шунингдек, тадбир доирасида кутубхона фондидаги янги китоблар кўргазмаси ҳам ташкил этилди.
А.ТЕМИРОВ