Ушбу қарорга мувофиқ, жорий йилда Қарши шаҳрида фаолият кўрсатаётган "Premium capital group" масъулияти чекланган жамияти томонидан пойабзал ишлаб чиқаришни кўзда тутувчи истиқболли лойиҳа амалга оширилди. Бунинг учун 1 миллиард 800 миллион сўм миқдорида инвестиция киритилиши эвазига бўш турган бино таъмирланиб, қиймати 400 минг долларлик ускуналар билан жиҳозланди. Эътиборлиси, корхона бугун илк маҳсулотларни реализация қилишни ҳам бошлади. Ўтган бир ойда бу ерда 7 минг жуфт махсус иш пойабзали тайёрланиб, нефть-газ саноати корхоналарига етказиб берилди. Замонавий ишлаб чиқаришнинг йўлга қўйилиши 80 нафарга яқин кишининг иш билан таъминланишига имкон яратди. Уларнинг асосий қисмини ёшлар ташкил этаётгани аҳамиятлидир.
М.ШУҲРАТОВ
Суратларда: "Premium capital group" МЧЖ фаолиятидан лавҳалар.
Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.