Киши ҳақида ҳукм чиқаришдан олдин лоақал унинг фикр-асрори, унинг бахтсизлиги, унинг ҳаяжонига шерик бўлиш керак.
* * *
Ўта гўзаллик, энг дилбар ташқи қиёфа ҳам, агар ҳеч ким шайдо бўлмаса, уч пул.
* * *
Ҳаёт турли хил ҳолатларнинг алмашинувидир, истаган жойда қулай аҳволда қолиш учун уларни ўрганиш, кузатиш керак.
* * *
Қўлимиздан келадиган барча уддабуронликлар чидам ва вақтнинг аралашмасидан бошқа нарса эмас.
* * *
Вақт - ақлий меҳнат кишисининг сармояси.
* * *
Барча туйғуларимиз ичидаги энг эсдан чиқмайдигани - қайғу.
* * *
Кўзга ташланиб турмаган саховатни ҳеч ким ахтариб ўтирмайди.
* * *
Иккиланиш - кучни йўқотиш демакдир.
* * *
Сабр билан кутганларга ҳамма нарса ўз вақтида келади.
* * *
Меъёрдан ошириб юбориш - мақсадга етиш эмас.
* * *
Ўз ожизлигини тан олиш билан инсон янада бақувватлашади.
* * *
Ақлнинг худди боғкўча сингари синалган сўқмоқлари бор.
* * *
Кулги билан феъл-атворни ҳам тузатадилар.
* * *
Аҳмоқлик шу қадар тубсиз жаҳаннамки, уни тагигача билиб бўлмайди, ундан ҳеч бир акс садо ҳам чиқмайди, у жами нарсаларни ном-нишонсиз ютиб юборади.
* * *
Савол аломати ҳар қандай фаннинг калитидир.
* * *
Ҳақиқий олим хаёлпарастдир, кимки хаёлпараст бўлмаса, у ўзини амалиётчи деб атайди.
* * *
Барча тажрибалар умид ва синчковлик чангалида пишиб етилади.
* * *
Одатлар - бу одамлардир, қонунлар эса - мамлакатнинг ақли. Одамлар кўпинча қонунлардан кўра шафқатсизроқдир. Аксари номақбул одатлар қонунлардан устун келади.
* * *
Айбдор бўлмаслик учун минг карра ҳақ бўлмоқлик даркордир.
* * *
Ҳақиқатнинг таъми тахир, аммо у шифобахш аччиқ дорининг ўзгинасидир.
* * *
Виждонимиз - агар уни ўзимиз ўлдирган бўлмасак, энг покиза ҳакамимиздир.
* * *
Ўзига-ўзи маҳлиёлик - дўстликни қийратувчи заҳар.
* * *
Дўст оғзидан чиққан танқидий фикр нақадар тотли, унга ишонасан, ундан хомушланиб қоласан, чунки унинг тўғрилигига шубҳа йўқ, лекин у жонни оғритмайди.
* * *
Ўтмишни ҳам, келажакни ҳам тан олмайдиган ягона эҳтирос севгидир.
* * *
Муҳаббат - шундай бир сохта танга ясовчики, у тиним билмай мисни олтинга айлантирувчигина бўлиб қолмай, вақти-вақти билан олтинни мисга айлантириб турувчи ҳамдир.
* * *
Эркак кишининг истеъдоди худди аёл жозибасига ўхшаб - қуруқ ваъданинг ўзи. Чинакам улуғворлик учун эса унинг қалби ва феъл-атвори ҳам ўз истеъдодига монанд бўлмоғи керак.
* * *
Мен ўз ҳаётимни пораланиши мумкин бўлган юракка ҳам, ўтмаслашиб қоладиган ҳис-туйғуларга ҳам эмас, балки ҳеч қачон эскирмайдиган ва ҳамма нарсага бардош бера оладиган мияга жамлаганман.
* * *
Муҳаббат оилавий машмашаларни шу қадар ёқтирмайдики, чинакамига бахт-саодатли бўлмоқ учун бир-бировингда энг олижаноб фазилатларни топа билмоғинг керак.
* * *
Иззат-ҳурмат ота ва онани, шунингдек, болаларни ҳам қўриқлаб турувчи посбондир; у ота-онани кулфат ва ғамдан, болаларни эса виждон азобидан қутқаради.
* * *
Ирода истеъдодга нисбатан кўпроқ ифтихор қилса арзийди ва шундай бўлиши керак. Агар истеъдод табиий мойилликларнинг ўсиб-улғайиши бўлса, қатъий ирода эса - бу ирода итоат эттириб, бостириб турадиган кўникмалар, ҳаваслар устидан, у енгиб ўтадиган тўсиқ ва ғовлар устидан, у қаҳрамонона бартараф қиладиган ҳар қандай қийинчиликлар устидан ҳар бир дақиқада қўлга киритиладиган ғалабадир.
* * *
Доим ўзинг гапираверсанг - ҳамиша ҳақ бўлиб чиқасан.
* * *
Хушмуомалалик ва камтарлик кишининг чинакам маърифатлилигидан нишона.
* * *
Сиздан илтимос қилинмаган ишни ўзингиздан-ўзингиз бажарманг.
* * *
Иззатталаблик аралашган жойда самимиятга ўрин йўқ.
Азизбек НОРОВ тайёрлади.