Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 ноябрь, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Тиббиёт
  • “Ведио”ни эълон қилишдан олдин негадир тиббиёт бирлашмасига жўнатишди, масъул эса “тележурналист”га 9 та савол йўллади

10.07.2020


“Ведио”ни эълон қилишдан олдин негадир тиббиёт бирлашмасига жўнатишди, масъул эса “тележурналист”га 9 та савол йўллади

Муносабат

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий каналида жойлаштирилган хабарга кўра, “Teleradio.uz” интернет телерадиоканали томонидан тасвирга олинган видеолавҳа мазкур канал ходими томонидан ижтимоий тармоқ орқали Қарши тумани тиббиёт бирлашмасига юборилган. Бошқарма ахборот хизмати раҳбари Нуриддин Эгамов бу бўйича шундай муносабат билдирди:

“Diqqat vedio nashir qilinmagan”, дея “огоҳлантириб” ёзади телерадиоканал ходими.

Ҳали видеолавҳани кўрмасдан туриб, юқоридаги “скриншот”да акс этган ёзувларни ўқиб, бу “маҳсулот” қай даражадаги “профессионал”лар томонидан қандай мақсадда тайёрлангани ҳақида дастлабки тасаввурларга эга бўлдик. Ва шу аснода қуйидаги саволлар юзага қалқиб чиқди:

1. “HAMSHERA”ми ёки “HAMSHIRA”?

2. “VEDIO”ми ёки “VIDEO”?

3. “NASHIR”ми ёки “NASHR”?

4. ВИДЕО “НАШР ҚИЛИНАДИ”ми ёки ЭФИРГА БЕРИЛАДИ? (Биз фақат китоб, газета ва журнал каби матбаачилик маҳсулотлари нашр қилинади, деб ўйлаб юрар эканмиз).

5. “UNEVIRSAL”ми ёки “UNIVERSAL”?

6. НЕГА ВИДЕО НАШР ҚИЛМАСДАН ТУРИБ ТУМАН ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИГА ЮБОРИЛДИ? МУДДАО НИМА?

7. Нега телерадиоканалингиз билан ШАРТНОМА тузишга рози бўлган тиббиёт муассасаси Сизда мақталадию, бошқалари ТАНҚИДГА УЧРАЙДИ?

8. Муқовадаки,  шунча хато, ВИДЕОНИ КЎРИШГА ҲОЖАТ БОРМИКАН? БАЛКИ БУ “НОЁБ КАДРЛАР”НИ ЭФИРДА КУЗАТГАН МАЪҚУЛДИР?

9.  Ва ниҳоят... ИМЛО ЛУҒАТИнгиз борми?

Report typo