Бу ҳақда марказ ахборот хизмати хабар берган.
Маълум бўлишича, марказнинг 500 га яқин ходими вирус таҳлили, дезинфекция ишларига жалб қилинган. 8 июль куни ўтказилган текширувлар 4 ходимда мусбат натижани кўрсатган. Натижада 9-10 июль кунлари марказ дезинфекция тадбирларини ўтказиш учун вақтинча ёпилган. Лаборатория ходимлари эса уйда карантинга олинган.
Ахборот хизматига кўра, тест топшириш ниятида мурожаат қилувчилар кунига 4-5 минг нафарни ташкил этиб, марказ биноси олдида навбатлар юзага келмоқда. Вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик марказида эса бир кунда 700 нафаргача бемор ёки гумонланувчидан тест олиниб, ташхис қўйиш имкони мавжуд. Вилоят аҳолиси айни пайтда 3 миллион 300 мингдан зиёд эканини ҳисобга олсак, барчадан тест синовларини олиш ва ташхислаш қанча вақт олишини тасаввур қилса бўлади.
“Шу ўринда алоҳида эслатиб ўтмоқчимиз, коронавирус инфекциясига биринчи навбатда беморлар ва улар билан бирламчи, иккиламчи мулоқотда бўлганлар, чет давлатдан келган фуқаролар ҳамда тиббиёт ходимлари, тана ҳарорати 37 градусдан юқори бўлган шахслардан тест намуналари олиниши белгиланган. Фуқароларнинг асоссиз тест топширишлари ўз навбатида таҳлиллар сонининг ортишига, бу эса текшириш зарурати бўлган шахсларнинг таҳлиллари кечикишига сабаб бўлмоқда”, дейилади хабарда.
Қайд этиш керак, кеча мамлакатимизда 594 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, шундан 272 нафари карантин муассасаларида, 322 нафари аҳоли орасида аниқланган.