2020 йил 22 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, мамлакатимизда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 18 минг 171 нафарни ташкил этмоқда. Кеча тундан бугун тонггача 290 кишида касаллик тасдиқланган.
Янги касалланиш ҳолатларининг 19 нафари Қашқадарё вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шундай қилиб, вилоятда коронавирусга чалинганлар сони 462 нафарга етди.