Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 ноябрь, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Х.ҚИЛИЧЕВА

26.09.2017


ЯНГИ КИТОБЛАР ТАҚДИМОТИ

Қарши шаҳрида ўтказилган ака-ука ижодкорларнинг “Осмон ташбеҳлари” ва “Сукут ҳаққуши” китоблари тақдимоти ҳамда шоир Ўроз Ҳайдарнинг 60 йиллик юбилейига бағишланган тадбирда  юқоридаги каби фикрлар билдирилди. Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси масъул ходимлари, таниқли шоир-ёзувчилар, адабиётшунослар иштирок этишди.

Чироқчилик шоир Назар Шукур гарчи қисқа умр кўрган бўлса-да, баракали ижод қилди. Ўзидан “Кўкдаги умр”, “Қишлоқ йўлларида”, “Вақт хиёбонида”, “Мени кечир, муҳаббат” сингари шеърий тўпламлар қолдирди. “Осмон ташбеҳлари” сайланмасида эса шоирнинг энг сара шеърлари жамланган. Таниқли ижодкор Ўроз Ҳайдар ҳам ўзининг кўп қиррали ижодий фаолияти билан бугунги ўзбек адабиётида ўзига хос ўринга эга. Илк тўплами “Қуёш ўтови” номи билан 1984 йилда нашр қилинган бўлса, кейинчалик шоирнинг 10 дан зиёд салмоқли шеърий тўпламлари, бир қанча публицистик, детектив асарлари ҳамда роман-эсселари, “Кечикмаган тазарру” драмаси ўқувчилар эътиборига ҳавола этилган. Унинг ижоди инглиз, немис, турк, озарбайжон, рус, қозоқ ва қирғиз тилларига таржима қилинган. Айни пайтда шоирнинг ўзи ҳам бир қатор хорижлик ижодкорлар асарларини ўзбек тилига таржима қилган. “Сукут ҳаққуши” китоби эса шоирнинг яқин йиллардаги ижодини ўз ичига олган.

Тадбирда ҳар икки шоир ҳаёти-фаолияти, ижоди ҳақида фикрлашилди. Шеърлар ўқилди, республика ва вилоят адабий муҳити ҳақида мулоҳазалар билдирилди.

Х.ҚИЛИЧЕВА

Report typo