Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 ноябрь, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

04.12.2020


Ярим тунда эшикни бузиб уйга кирди ва...

Халқимизда “Қоровулнинг уйқуси – ўғрининг чироғи” деган нақл бор. Дарҳақиқат, ҳушёрлик унутилган, бепарволик бўлган жойда, албатта, бир кўнгилсиз ҳодиса юз беради.

 

Қарши тумани Кат МФЙ Янгибоғ қишлоғида яшовчи 38 ёшли Ж.Ж.нинг ҳушёрлиги уни бир балодан сақлаб қолди. Гап шундаки, жорий йилнинг 13 ноябрь куни соат 03:30 да унинг уйига ўғри тушди.

41 ёшли И.С. барча ухлаб, ором оладиган вақтда девордан ошиб ўтиб, ҳовлига киради. Сўнг эшик қулфини ўзи билан олиб келган темир жисм ёрдамида бузиб, уйга киради.

Уйда оила аъзолари билан ухлаб ётган хонадон эгаси Ж.Ж. яхшиямки, уйғониб кетиб, ўғрилик қилмоқчи бўлган кимсани кўриб қолади. Чақирилмаган “меҳмон” қочиб кетмоқчи бўлганида уй эгаси уни ушлаб олади. Ва бу ҳақда туман ички ишлар идорасига хабар қилади.

Терговга қадар текширув жараёнида И.С.дан эшик қулфини бузишда фойдаланган бир дона темир жисм ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинади.

У ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра ўғрилик жиноятини охирига етказа олмасдан жиноятни содир этишга суиқасд қилган.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги тергов департаменти хабарига кўра, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғрилик, яъни ўзганинг мол-мулкини уй-жойга ғайриқонуний равишда кириб, талон-торож қилишга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича И.С. гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган ҳамда ҳимоячи иштирокида сўроқ қилинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Report typo