Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
24 ноябрь, якшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Одилжон БЕГИМОВ

29.12.2016


ЮРАК ТОРЛАРИНИ ЧЕРТОЛГАН ШОИР

 

Унда институт ўқитувчи-профессорлари ҳамда талабалар иштирок этишди. Тадбирда шоир ҳаёти ва ижодий фаолиятига бағишланган маърузалар тингланди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари шоир билан боғлиқ хотираларини ўртоқлашдилар. 

Эркин Воҳидов – эл суйган, халқнинг дилидаги гапларни шеърга тиза билган нуктадон ижодкор эди. Бир шеърида у:

Эл устозим, мен эсам – толиб!

Сўз дурларин термоқдир ишим.

Одамларнинг ўзидан олиб,

Одамларга бермоқдир ишим, дея ёзган эди.

- Дарҳақиқат, шоир ижоди эл дарди-қувончини куйлашга бағишлангани, сира эскирмас туйғулар, инсоний кечинмаларни ўзида ифодалагани билан эл кўнглидан жой олди, - дейди институт ўзбек ва рус тиллари кафедраси ўқитувчиси  Юлдуз Раҳмонова. - У чин маънода сўз санъаткори, юрак торларини чертолган шоир эди. Эркин Воҳидов шеърияти ҳамиша ўрганишга, ўқишга арзийдиган катта ижодий мактаб бўлиб қолади.

Тадбир давомида талабалар шоир шеърларидан намуналар ўқишди. Эркин Воҳидов қаламига мансуб драматик асарлар асосида яратилган саҳна асарларидан парчалар ижро этилди.

Одилжон БЕГИМОВ, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти доценти

Report typo