Таъкидлаш ўринли, мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов томонидан 1999 йил 10 июнда имзоланган "Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги фармон асосида таъсис этилган мазкур мукофот аъло хулқи, кенг дунёқараши ва бой тафаккури, зукко ва ташаббускорлиги билан тенгдошларига намуна бўлаётган истеъдодли қизларни кашф этиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга хизмат қилаётир. Хусусан, ўтган йиллар давомида вилоятимиздан 17 нафар қиз Зулфия номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлган ва улар бугун турли соҳаларда муваффақиятли фаолият кўрсатиб келишмоқда.
- Энг муҳими, улар сафига қўшилишни истовчи қизларимиз сони йил сайин ортиб бораяпти, - дейди вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Рисолат Эшқобилова. - Бу эса уларни кўпроқ ўқишга, изланишга, спорт билан шуғулланишга ундаётгани эса қувонарли.
Танловда иштирокчиларнинг ижодий ишлари, чиқишлари, тақдим этган материаллари баҳоланиб, ғолиблар аниқланди.
Шоҳиста БОЗОРОВА