Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 ноябрь, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Т.ПЎЛАТОВ

26.10.2017


ЗУЛФИЯ ИЗДОШЛАРИ ТАНЛОВИ

Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда ёш авлодни жисмонан соғлом, маънан етук инсонлар этиб тарбиялаш, истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратиладики, Зулфия номидаги Давлат мукофоти танлови ҳам бу борада муҳим аҳамият касб этади.

- Мазкур мукофот соҳибаси бўлиш кўплаб қизларнинг орзуси, - дейди туман хотин-қизлар қўмитаси бош мутахассиси Б.Жумаева. – Буни танловда иштирок этиш истагида бўлган қизлар сони йил сайин кўпайиб бораётганида ҳам кўриш мумкин. Қизларимиз ҳар жабҳада фаол, иқтидорли экани эътиборга молик.

Танловда ҳар бир йўналиш бўйича энг яхши натижага эришган иштирокчи вилоят босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

– Санъат йўналишидаги ҳаваскорлик машқларим юқори баҳоланганидан мамнунман, - дейди Муборак хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Ўғилой Ибрагимова. – Келгусида ўз устимда тинимсиз ишлаб, санъатимиз ривожига муносиб ҳисса қўшиш ниятидаман.

Т.ПЎЛАТОВ

Report typo