АҚШ давлат департаменти болалари учун алимент тўламай келаётган ота-оналарнинг паспортларини автоматик тарзда бекор қилишни бошлади. Бу ҳақда Associated Press манбаси хабар тарқатган.
Нашрда таъкидланишича, алимент бўйича қарздорлик 100 минг доллардан ошган тақдирда паспорт бекор қилиниши мумкин. Дастлабки босқичда мазкур чора 2,7 минг нафар америкаликка нисбатан қўлланилиши кутилмоқда.
Мамлакатда алимент ундиришдаги асосий муаммо қарздорларнинг яширин даромадлари билан боғлиқ: агар шахс пулни норасмий тарзда олса, маблағ ушлаб қолишнинг имкони бўлмайди. Бу ҳолат ўзини ўзи банд қилганлар, маркетплейслар, такси ёки электрон ҳамёнлар орқали даромад топувчиларга ҳам тааллуқли.
Ҳисоб палатасида алимент тўламаслик учун жазони ўзгартириш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда экан. Ҳозирги кунда бу борадаги суд ҳукмларининг катта қисми (80 фоиз) амалда бажарилмайдиган мажбурий меҳнат ишлари билан боғлиқ.

