Динозавр скелетлари сўнгги вақтларда ўта бой инсонлар сотиб оладиган янги турдаги қимматбаҳо активга айланди. Бу ҳақда Bloomberg манбаси ёзган.
Таъкидланишича, айрим бой харидорлар бундай харидларда ҳам ҳашамат, ҳам ибтидоий жозибани кўришади. Масалан, Самсон лақабли тираннозавр скелетини 600 минг долларга сотиб олган миллиардер Дэн О’Дауд уни «эгалик қилиш мумкин бўлган энг ҳайратланарли ўлжа» деб атаган.
Материалда қайд этилишича, бундай активнинг қиймати унинг келиб чиқиши, ҳақиқийлиги (уни аниқлаш осон эмас), динозавр турининг ноёблиги ҳамда сақланганлик даражасига боғлиқ.
Шу ҳафта Нью-Йоркдаги Sotheby’s аукционида Гас лақабли тираннозавр рекс скелети телефон орқали иштирок этган номаълум харидорга рекорд нарх – 50,1 миллион долларга сотилди. Бу савдо 2024 йилда ўрнатилган рекордни ортда қолдирди. Ўшанда Апекс лақабли стегозавр скелети 44,6 миллион долларга сотилган эди. Гаснинг якуний нархи аукцион олдидан берилган 20-30 миллион долларлик баҳодан анча юқори бўлган.

