Ҳиндистон ҳукумати ҳомийлигида тақдим этилган бронхитга қарши болалар сиропидан қуртлар топилди. Бу ҳақда Times of India манбаси хабар берган.
Гвалиор тумани шифохонасида ўтказилган текширув давомида таркибида антибиотиклар сақловчи азитромицинли суспензия ичида гижжа борлиги аниқланган. Шундан сўнг мамлакат соғлиқни сақлаш органлари ушбу дори партиясини тарқатишни тўхтатиб, текширув бошлаган.
Сироп ичидаги қуртларни дастлаб боласига шу дори воситаси буюрилган ёш она пайқаган. Аёл дарҳол шифокорга юзланиб, унинг эътиборини препарат ичидаги қора парчаларга қаратган. Шундан кейин инспекторлар тезда шифохона дорихонасидан намуналар олишиб, сўнгра дориларнинг бутун партияси, ҳатто бошқа препаратлар ҳам текширувга юборилган.

