16.11.2026
Qarshi shahri Mustaqillik shohko‘chasi 22-uy
Олам

Голограмма полициячи жиноятлар сонини камайтиришда қўл келмоқда

Жанубий Кореяда жиноятчилик даражасини пасайтириш учун ҳақиқийсига мос ўлчамлардаги голограмма полициячи иш бошлади, дея хабар берган Oddity Cenrtal манбаси.

Сеулдаги Цзюдун паркида ҳар куни ўткинчиларга кузатув камералари ва ҳуқуқ-тартибот ходимлари фавқулодда ҳолатларда тезкор жавоб қайтаришга тайёрлиги ҳақида эслатиб турувчи реал ўлчамдаги голограмма полициячи пайдо бўлади.

Технология ўтган йили октябрдан эксперимент тариқасида қўлланила бошлаган ва полиция маълумотларига кўра, аллақачон сезиларли натижа берди – парк радиусида содир этилган жиноятлар сони қарийб 22 фоизга камайган.  Полиция участкаси бошлиғи Чжунбу Ан Дон Хён ишланма фуқароларда хавфсизлик ҳиссини ошириши ва профилактик таъсир кўрсатишини маълум қилган. 

Голограмма полициячи жиноятчиларни тутиш қобилиятига эга бўлмаса-да, ҳуқуқ-тартибот идоралари уни тийиб туришнинг самарали воситаси санамоқда.