16.11.2026
Qarshi shahri Mustaqillik shohko‘chasi 22-uy
Олам

Кофе ёки чойни қачон ичган маъқул?

Кофе ва чой кайфиятни яхшилайди, айниқса тонгда уйғонгандан кейин дастлабки икки ярим соат ичида ичилса. Немис тадқиқотчилари шундай хулосага келишган. Иш натижаларини Scientific Reports журнали эълон қилди.

Олимлар 230 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этган иккита кенг қамровли тадқиқотни таҳлил қилганлар. Қатнашчилар бир неча ҳафта давомида охирги бир ярим соатда таркибида кофеин бўлган ичимлик истеъмол қилгани ёки йўқлигини кунига бир неча бор қайд этиб боришган. Шунингдек, улар мобил иловада ўзларининг ҳиссий ҳолатини баҳолаганлар.

Маълум бўлишича, бир чашка кофе ёки чой ичган кўнгиллиларда, айниқса ичимлик уйқудан тургандан кейинги дастлабки икки ярим соатда истеъмол қилинган бўлса, хурсандлик ва завқ-шавқ даражаси ошган. Салбий ҳис-туйғуларга таъсир камроқ қайд этилиб, ифодаси кам бўлган.

Шунингдек, тадқиқот натижалари шуни кўрсатганки, кофеиннинг тетиклантирувчи эффекти чарчоқ ҳис қилган ва бошқаларга нисбатан кучсизроқ кишиларда кучлироқ намоён бўлади. Бунда ташвиш ёки руҳий сиқилишга мойиллик натижаларга таъсир қилмаган.