Япон ресторани хитойлик мижозларни «уларнинг қўполлиги» туфайли қабул қилишни тақиқлаб, баҳс–мунозара келтириб чиқарди, деб ёзади South China Moring Post манбаси.
Осако шаҳридаги умумий овқатланиш шохобчаси эшигида хитойлик мижозларга хизмат кўрсатилмаслиги ҳақидаги эълон пайдо бўлиши ортидан ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамалар мавзусига айланган. Матнда бундай қарорга келинишига кўплаб хитойлик хўрандалар ўзларини қўпол тутиши сабаб бўлгани айтилган.
Манбанинг қайд этишича, бу ягона ҳолат эмас. Ўтган йили Токиодаги бир кафе ҳам шохобчага Хитой ва Жанубий Корея фуқаролари кириши тақиқлангани тўғрисида эълон қилган.
Япония қонунчилигига кўра, муассасалар мижозларнинг тил бўйича белгиларига қараб қабул қилишни чеклаши мумкин. Бироқ миллати ва ирқи сабаб камситиш мамлакат конституцияси асосида тақиқланган.


Leave feedback about this