Қарийб 3000 метр баландликда жойлашган Тибет платоси улкан тоза энергия тармоғини қуриш учун майдонга айланди. Хитойнинг ушбу ҳудудида деярли 420 квадрат километр ер тўлиқ қуёш панеллари ва шамол генераторлари билан қопланган, дея хабар берган The New York Times нашри.
Бу кенг қамровли лойиҳа нафақат Қуёш ёрдамида электр энергияси ҳосил қилиш парки, балки тизмалардаги шамол турбиналари, шунингдек, даралардаги гидроэлектр станцияларни ҳам ўз ичига олган. Ишлаб чиқарилган барча энергия юқори кучланишли линиялар орқали 1600 километрдан ортиқ масофага узатилади.
Талатан қуёш парки номи билан машҳур асосий мажмуа Цинхай провинцияси Гунхэ уездида жойлашган ва майдони қарийб 420 квадрат километрни эгаллагани уни дунёдаги энг йирикка айлантиради.
Хитой платонинг ноёб баландлик шароитидан қайта тикланувчи арзон энергия ишлаб чиқариш учун фойдаланиб, нафақат маҳаллий истеъмол, жумладан, сунъий интеллекни ривожлантириш учун маълумотларни қайта ишлаш маркази эҳтиёжларини қондиради, балки мамлакат импорт қилаётган нефть ва газдан воз кечишга ҳам ёрдам беради.

