Британия транспорт полицияси зобити Адриан Янг метро бекатида 15 ёшли қизнинг ёқасидан тутиб, зўравонлик билан тўхтатгани учун судда ҳужум қилганликда айбдор деб топилди, дея хабар тарқатган Daily Mail манбаси.
Видеокузатув камералари ёзувида 48 ёшли ходим қизни турникетдан орқага итариб, унинг ёқасидан тутгани ва бошини тахминан 30 сония давомида автомат қурилмага босиб тургани акс этган. Шундан сўнг унга қўлкишан тақиб, ҳибсга олган.
Воқеа гувоҳлари полицияга ариза асосида шикоят қилишган. Тергов натижалари бўйича тўпланган материаллар Қироллик прокуратурасига юборилган ва Вестминстер магистрлик суди Адриан Янгни ҳужум қилганликда айбдор деб топган. Ҳукм кейинги ойда эълон қилинади.
Бош констебль ёрдамчиси Шон О’Каллаган зобитнинг ҳаракатларини «даҳшатли» деб атаб, вояга етмаганларга нисбатан куч ишлатишни «мутлақо қабул қилиб бўлмайди. Полициячи вазиятни издан чиқармай, унинг устидан назоратни ушлаб туриши керак. Адриан Янг бизнинг хизматга бўлган жамоатчилик ишончини сўндирди» деган.

