16.11.2026
Qarshi shahri Mustaqillik shohko‘chasi 22-uy
Олам

Санкциялар миллионлаб кишиларни ҳалок қилди

Европа лидерлари ва АҚШ ҳукумати глобал Жануб мамлакатларига нисбатан жорий қилган санкциялар 38 миллион одамнинг ўлимига сабаб бўлди. Бу ҳақда  Al Jazeera манбаси маълум қилган.

Материалда айтилишича, Европа ва АҚШ узоқ вақтлардан буён санкциялардан мамлакатлар ҳукуматларига босим ўтказиш воситаси сифатида фойдаланиб келади. 1990-2000 йилларда ҳар йили 30 тага яқин давлат Ғарб санкциялари таъсири остида бўлган.

Маълум қилинишича, жорий йилда The Lancet Global Health журнали 1970 йилдан 2021 йилгача бўлган даврда санкциялар билан боғлиқ жами ўлимлар сони ҳисоблаб чиқилган тадқиқот хулосаларини эълон қилган.

«Натижалар ҳайратланарли. Муаллифлар Европа Иттифоқи ва АҚШ томонидан 1970 йилдан буён турли мамлакатларга қарши киритилган бир томонлама санкциялар 38 миллион ўлим билан боғлиқлигини аниқлашди», дейилади материалда.

Шу билан бирга, санкциялар туфайли жанговар ҳаракатлардагига нисбатан бир неча марта кўпроқ одамлар ҳалок бўлаётгани айтилган.