16.11.2026
Qarshi shahri Mustaqillik shohko‘chasi 22-uy
Олам

Тунда кўриш учун контакт линза ихтиро қилинди

Хитойлик олимлар гуруҳи одамга қўшимча жиҳозлар кўмагисиз ҳам қоронғуда кўриш имконини берувчи инновацион контакт линза ишлаб чиқди. Бу ҳақда gazeta.ru манбаси маълум қилган. 

Қурилма иши контакт линза юпқа полимер қатламига ўрнатилган махсус нанозаррачалардан фойдаланишга асосланган. Бу заррачалар инфрақизил нурланишни ютиб, уни кўринадиган ёруғликка айлантиради. Шу тарзда одам инфрақизил нур тарқатаётган ёки қайтараётган объектларни ҳатто зулматда ҳам таний олади.

Тажрибалар давомида шундай линза таққан кўнгиллилар ёруғлик етарли бўлмаган шароитда инфрақизил диапазонда милтилловчи сигналларни кўра олишган, нақшларни ажратиб, мўлжални аниқлаганлар. Шунингдек, инфрақизил нур ёпиқ қовоқлар орқали кириб бориши сезилиб, синов қатнашчиларига ҳатто кўзлари юмиқ ҳолда ҳам сигнал қабул қилиш имконини берган.  

Ҳозир линза фақат сунъий инфрақизил нур манбалари билан ишлайди. Тадқиқотчилар уни предмет ва тирик мавжудотларнинг табиий иссиқлик нурларини  ҳам идрок этадиган қилиш учун қурилма сезувчанлигини ошириш устида изланишларни давом эттирмоқда.