16.11.2026
Qarshi shahri Mustaqillik shohko‘chasi 22-uy
Олам

Фаромушхотирнинг омади чопди

Американинг Огайо штатида яшовчи фуқаро фаромушхотирлиги туфайли 500 минг долларлик катта лотерия ютуғи эгасига айланди, деб ёзади UPI манбаси.

Ғолибнинг сўзларига кўра, у 50 доллар ютуқ чиққан лотерея чиптасини нақдлаштириш учун бозорга отланган. Манзилга етиб келгач, билсинки, уни уйда унутиб қолдирган ва ғазабга тушган. Қайтиб бориб, яна келиш учун вақтни беҳуда сарфлаш ўрнига у ўша лотерея ўйини учун бошқа битта чипта сотиб олишга қарор қилган.

Эркак бозордан узоқлашмай, машинасида омадини текшириб кўрган. У чипта ҳимоя қатлами остида ярим миллион доллар ютуқ яшинганини кўриб, ҳайратга тушган.

Ғолиб аллақачон қўлга киритган ютуғини нималарга сарфлаши ҳақидаги режалари билан ҳам ўртоқлашган. У ипотека кредитини тўлаш, янги автомобиль сотиб олиш, энг муҳими, оиласига кўпроқ вақт ажратиш учун иш кунларини қисқартириш ниятида.