16.11.2026
Qarshi shahri Mustaqillik shohko‘chasi 22-uy
Спорт

ФИФА жаҳон чемпионатида 64 та терма жамоани кўрмоқчи

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини 64 та терма жамоагача ошириш масаласини кўриб чиқиши мумкин. Бу ҳақда ташкилот президенти Жанни Инфантино Bluewin нашрига берган интервьюсида маълум қилган.

«Жаҳон чемпионатини ташкил этишда нафақат Европа ва Жанубий Америка, балки бутун дунё манфаатларини ҳисобга олиш муҳим. Ҳар бир мамлакат жаҳон чемпионатида иштирок этиш орзусини рўёбга чиқариш имкониятига эга бўлиши керак», деган у.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати тарихда биринчи марта 32 та эмас, балки 48 та терма жамоа иштирокида ўтказилмоқда. Янги формат туфайли мусобақада иштирок этувчи мамлакатлар географияси кенгайди ва қўшимча 40 та ўйин қўшилиб, жами учрашувлар сони 104 тага етди.