16.11.2026
Qarshi shahri Mustaqillik shohko‘chasi 22-uy
Олам

Ўхшаш айблов, иккинчи ҳукм

Хитойнинг Ухань шаҳрида covid-19 пандемияси дастлабки босқичларини ёритгани учун илгари тўрт йилга қамоққа ташланган инсон ҳуқуқлари бўйича журналист Чжан Чжань яна худди шунча муддатга кесилди. Бу ҳақда Reuters манбаси хабар берган.

Материалда қайд этилишича, журналист аёл «низо қўзғатиш ва тартибсизликларга ундаш» ҳақидаги модда бўйича ҳукм қилинган. У 2020 йил декабрда ҳам худди шу айблов билан муддат олган эди. Бу гал унинг инсон ҳуқуқлари бузилишлари тўғрисидаги чиқишлари ва хориж интернет манбаларидаги шарҳлари жиноий жавобгарлик учун сабаб бўлган.

Чжан Чжань биринчи бор пандемия аввалида Ухандан шаҳар кўчаларидаги ҳолатни акс эттирган видеолар ва репортажларни эълон қилгани ортидан ҳибсга олинган. У 2024 йил майда озод қилиниб, орадан уч ой ўтгач яна қўлга олинган.

Хабарда айтилишича, журналистга нисбатан ҳукм чиқарилишидан бир ҳафта олдин Хитой олий қонун чиқарувчи органи соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазиятларда жавоб чораларини тезлаштириш ҳақидаги қонун лойиҳасини қабул қилган.