Кейинги беш йилда Европада фуқаролар уруши эҳтимоли 95 фоизга етади. Бу ҳақда британиялик профессор Дэвид Бетц Military Strategy Magazine журналида ёзган.
Унинг сўзларига кўра, фуқаролар ўртасида зиддият келиб чиқиши эҳтимоли Буюк Британия ва Францияда энг юқори. Профессор айрим йирик шаҳарлар аллақачон «ёввойи» ҳолатига ўтганини қайд этган.
«Кўпгина Ғарб шаҳарлари аллақачон шу таснифга мос келади» деган у.
Дэвид Бетцнинг тушунтиришича, бу фикр моҳияти баъзи мегаполислар шаҳар ҳукуматлари аллақачон қонун устуворлигини таъминлашга қодир эмаслиги билан ифодаланади. «Сиёсий коррупция»нинг ўсиши, саноатнинг қулаши, шунингдек, хусусий қўриқлаш идораларининг кўпайиши каби кўплаб омиллар шунга олиб келиши мумкин.
Профессор Британияда ҳаётни таъмин қилишнинг ҳал қилувчи тизими қишлоқ жойларида жойлашгани ва жуда заифлигини қўшимча қилган.

