16.11.2026
Qarshi shahri Mustaqillik shohko‘chasi 22-uy
Жамият

Қамашининг биринчи аёл раҳбари

Қамаши туманининг биринчи аёл раҳбари саналган Нозик Чалаева 1939 йил Оқрабод қишлоғида таваллуд топган. Болалик дамлари уруш вақтига тўғри келган.

1966 йилда Қарши давлат педагогика университетини тамомлаб, иш фаолиятини ўқитувчиликдан бошлайди. Кейинчалик Оқрабод жамоа хўжалиги раислиги вазифасини ҳам бажаради. Раислик вақтида Оқрабод ерларини ўзлаштириш мақсадида Чимқўрғондан канал қазиб келинишида ташаббус кўрсатади. Натижада Оқрабодда қўшимча 1000 гектар ерга оби ҳаёт олиб келинган.

1972-1976 йилларда Қамаши туманининг биринчи раҳбари сифатида фаолият юритди. Унинг меҳнат фаолиятини ҳалигача яхши хотиралар билан ёдга олишади.

Нозик Чалаева, шунингдек, Қашқадарё вилояти социал таъминот бўлими мудири, вилоят фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими бошлиғи, Қамаши тумани «Қайнар қизи Наргиз» фермер хўжалиги раҳбари сифатида ҳам самарали фаолият олиб борган.

Б.САЙФИЕВ тайёрлади.