16.11.2026
Qarshi shahri Mustaqillik shohko‘chasi 22-uy
Олам

Қарз муносабатни бузади(ми?)

Америка Қўшма Штатлари 260 миллион доллар қарзини тўламай, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)дан чиқиб кетди. Бу ҳақда Bloomberg манбаси маълум қилган.

Агентлик маълумотларига кўра, май ойида Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеяси ушбу муаммони ечишнинг ҳуқуқий имкониятларини муҳокама қилишни режалаштирган. 

2025 йил 20 январда Америка президенти Дональд Трамп мамлакатнинг ЖССТдан чиқиши тўғрисидаги фармонни имзолаган эди. У ташкилотни АҚШдан «ноҳақ оғир тўлов» талаб қилишда айблаган.

Манбанинг ёзишича, расмий Вашингтон ташкилотни молиялаштириш ва унга алоқадор ишчи гуруҳларда иштирок этишни тўхтатган, шунингдек, ўзининг ЖССТдаги вакилини чақириб олган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти – 193 аъзо давлатдан иборат, ҳамкорлик тўғрисидаги махсус келишув асосида БМТ билан боғланган мустақил халқаро ташкилот. Унинг асосий вазифаси дунёдаги халқаро соғлиқни сақлаш муаммоларини ҳал қилишдир.