20.11.2026
Qarshi shahri Mustaqillik shohko‘chasi 22-uy
Маънавият

ИСТЕЪДОД ЭЪТИРОФИ – ЮКСАК МАРРАЛАР САРИ РАҒБАТ

Қарши ихтисослаштирилган санъат мактабида “Зулфия”  номидаги Давлат мукофотига номзодларни саралашнинг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда туман ва шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган 92 нафар иқтидорли, истеъдодли, ташаббускор ва фаол қиз иштирок этди.

Тадбирда таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари ва жамоатчилик фаолияти йўналишларида ўз иқтидорини намоён этаётган қизлар билан бир қаторда, бу йилдан бошлаб тиббиёт соҳасида алоҳида натижаларга эришган номзодлар ҳам сараланди.

Уларнинг имкониятларини баҳолашда фақатгина тақдим этилган диплом, сертификат ва фахрий ёрлиқлар билан чекланиб қолинмади. Номзодларнинг ўз соҳасига бўлган қизиқиши, мустақил фикрлаши, изланишлари, амалий ишлари, ижодкорлиги, жамоатчилик олдидаги масъулияти ҳамда келгусидаги мақсад ва режаларига ҳам жиддий эътибор қаратилди.

Якунда ғолибликни қўлга киритган 24 нафар иштирокчи танловнинг республика босқичида иштирок этади.

Шоҳиста БОЗОРОВА