Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
27 апрел, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Қўлига тикан кирган эркак бармоғидан айрилди

Қўлига тикан кирган эркак бармоғидан айрилди

/ 08.06.2023

Қўлига кирган зирапча билан тўрт кунни ўтказган британиялик эркакнинг бармоғи ампутация қилинди, деб ёзади Mirror манбаси.


Шаҳрисабзда - "Евро бизнес мактаби" 

Шаҳрисабзда - "Евро бизнес мактаби" 

/ 08.06.2023

  Шаҳрисабзда германиялик ҳамкорлар кўмаги билан ташкил этилиб, немис тили ва бизнесга ўқитишга ихтисослашган "Евро бизнес мактаби" фаолият бошлади.


Янги рекорд: энг оммавий диктант

Янги рекорд: энг оммавий диктант

/ 08.06.2023

Париждаги Елисей майдонида ташкил қилинган кўча диктанти дунё бўйича энг оммавий бўлгани билан Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди. Бу ҳақда BFM TV манбаси хабар тарқатган.


ГЎЗАЛЛИК БАРЧАНИ ҲАЙРАТГА СОЛИШИ МУМКИН, БИРОҚ УНИ ЯРАТИШ ҲАММАНИНГ ҲАМ ҚЎЛИДАН КЕЛАВЕРМАЙДИ

ГЎЗАЛЛИК БАРЧАНИ ҲАЙРАТГА СОЛИШИ МУМКИН, БИРОҚ УНИ ЯРАТИШ ҲАММАНИНГ ҲАМ ҚЎЛИДАН КЕЛАВЕРМАЙДИ

Б.САЙФИЕВ / 08.06.2023

Китоб ким учундир вақтни ўлдириш воситаси бўлса, ким учун вақтни тирилтириш воситадир. Бинобарин, вақтнинг қадрига етган одам тўғри келган китобни ўқиб кетавермайди, танлаб, саралаб мутолаага киришади. Тафаккурни юксалтирмайдиган, инсонни қайсидир маънода ўзгартирмайдиган китоб - китоб эмас, қора қилинган саҳифалар, исроф этилган қоғозлар уюми, холос.


Бош прокурор кенг кўламли ҳибслардан хавотир билдирди

Бош прокурор кенг кўламли ҳибслардан хавотир билдирди

/ 08.06.2023

Тожикистон бош прокурори Юсуф Рахмон россиялик ҳамкасби Игорь Красновга шошилинч телеграмма йўллаб, мамлакатдан борган меҳнат муҳожирлари оммавий қўлга олинаётгани ҳақидаги маълумотлар юзасидан ўз хавотирини билдирди.  Бу ҳақда идора расмий сайтида хабар берилган.


Воҳамизда яна юзлаб маҳаллаларда цемент-бетон қопламали ички йўллар қурилади

Воҳамизда яна юзлаб маҳаллаларда цемент-бетон қопламали ички йўллар қурилади

/ 02.06.2023

Жорий йилда вилоятимизда халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан умумий узунлиги 155,3 километрга тенг ички йўлларга цемент-бетон қопламаси ётқизилади.


Бу йил ёзда стационар болалар оромгоҳларида қарийб 21,5 минг нафар ўғил ва қиз ҳордиқ чиқаради

Бу йил ёзда стационар болалар оромгоҳларида қарийб 21,5 минг нафар ўғил ва қиз ҳордиқ чиқаради

Шоҳиста БОЗОРОВА / 02.06.2023

Жорий йил ёзги мавсумда Китоб, Шаҳрисабз, Яккабоғ туманлари ҳамда Шаҳрисабз шаҳридаги сўлим гўшаларда жойлашган 16 та стационар болалар оромгоҳида 21 минг 440 нафар болажонни дам олдириш режалаштирилган бўлиб, вилоятда мавсум 6 июнь кунидан бошланади.


Оёқчи, Саройлик ва Яккатутда янги МТТ очилди

Оёқчи, Саройлик ва Яккатутда янги МТТ очилди

Лола ЎРОҚОВА / 02.06.2023

 Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунида Китоб туманидаги учта қишлоқда учта янги давлат  мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди. Ҳар бири 150 ўриндан иборат бўлган ушбу масканларда 450 нафар бола тарбияланиши учун барча шароитлар яратилди.


Мустақиллик маҳалласида – янги спорт мажмуаси

Мустақиллик маҳалласида – янги спорт мажмуаси

/ 01.06.2023

Қарши шаҳридаги Мустақиллик маҳалласида янги спорт мажмуаси фойдаланишга топширилди.


БОЛА ТАБАССУМИ – ОЛАМ БЕЗАГИ

БОЛА ТАБАССУМИ – ОЛАМ БЕЗАГИ

/ 01.06.2023

1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан вилоятимизда ҳам ёш авлод вакилларига байрамона қувонч улашишга қаратилган бир қатор тадбирлар ташкил этилиб, уларнинг таълим ва тарбияси, саломатлиги учун хизмат қиладиган турли объектлар фойдаланишга топширилди. 


Кўзойнак ёнғинга сабаб бўлди

Кўзойнак ёнғинга сабаб бўлди

/ 01.06.2023

Автомобилда қолдирилган қуёшдан ҳимояловчи кўзойнак ёнғинга сабаб бўлди, деб ёзади Daily Mail манбаси. Қутқарувчилар ҳайдовчиларни бундай хатони такрорламасликка чақириш учун воқеа жойидан олинган лавҳаларни бўлишган.


Юртимизда шундай жаннатмонанд жойлар бор экан,

Юртимизда шундай жаннатмонанд жойлар бор экан,

Лола ЎРОҚОВА / 01.06.2023

Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ) филология факультетининг 1979 йилги битирувчилари навбатдаги учрашувни Қашқадарёнинг Китоб туманида ўтказишди. Бир томони Хоразм ва Қорақалпоғистондан, бир томони Тошкент-у Навоийдан, Фарғона-ю Ўшдан келган дўстларни бу гал Китоб дийдорлаштирди. Улар орасида Қашқадарёга келмаганлари, Китобни кўрмаганлари ҳам бор. Курсдошларнинг ўзаро ёзишмаларда: "Китоб қанақа жой бўлса?", деган қизиқишларини қорақалпоғистонлик курсдошимиз Ҳайитгул янада алангалатиб қўйди: тўртинчи курсдалигимизда бизникига келгани, Китобнинг диққатга сазовор жойларини кўргани, "Мингчинор"га боргани, Оқсарой мажмуасини томоша қилгани, назарида рассом-у шоирларга илҳом берадиган маскан айнан шу жой бўлса керак, деб ўйлаганини ёзиб қолди...


Марказий Осиё ва Хитой: ўзаро савдо ҳажми сезиларли ошди

Марказий Осиё ва Хитой: ўзаро савдо ҳажми сезиларли ошди

/ 01.06.2023

Хитойнинг Марказий Осиё мамлакатлари билан маҳсулот айирбошлаш ҳажми 2022 йил якуни бўйича 70,2 миллиард долларга кўтарилди. Бу ҳақда РБК манбаси Еврокомиссия ва Халқаро савдо маркази (International Trade Center) маълумотларига таяниб хабар тарқатган.


Бугун - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни

Бугун - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни

/ 01.06.2023

 БОЛА НИГОҲИДА МАВЖЛАНАР ДУНЁ


Хона ўсимликлари саратон чақирувчи заҳарли моддаларни самарали йўқ қилади

Хона ўсимликлари саратон чақирувчи заҳарли моддаларни самарали йўқ қилади

/ 01.06.2023

Сидней Технология университети олимлари ўсимликлар хона шароитида саратонни қўзғатувчи заҳарли бензин буғларини самарали йўқ қилишини аниқлашди.


Қашқадарё ҳудудида 1007 та сайлов участкаси тузилди

Қашқадарё ҳудудида 1007 та сайлов участкаси тузилди

Ўз мухбиримиз / 01.06.2023

Жорий йил 9 июль кунига белгиланган муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказишга тайёргарлик кўриш жараёнида вилоятимиздаги 2 та шаҳар ва 14 та туман ҳудудлари доирасида жами 1007 та сайлов участкаси тузилди.


Мухолифатга маслаҳат

Мухолифатга маслаҳат

/ 01.06.2023

Туркия мухолифати президент сайловининг иккинчи турида номзоди мағлубиятга учрагани ортидан ўз партиялари раҳбарлари, шунингдек, фикрлаш тарзини ҳам ўзгартириши керак. Мамлакатда чоп этиладиган Hürriyet газетаси шарҳловчиси шундай фикрда.


ЭНГ ГЎЗАЛ НАРСА - КЎЗГА КЎРИНМАЙДИГАН НАРСАДИР

ЭНГ ГЎЗАЛ НАРСА - КЎЗГА КЎРИНМАЙДИГАН НАРСАДИР

Б.САЙФИЕВ / 01.06.2023

Бу воқеага бир неча йил бўлди. Тили энди чиққан қизим улоқча чизиб беришни сўради. Ундай чизсам ҳам ёқмади, бундай тасвирласам ҳам маъқул келмади. Ўша онда кутилмаганда хаёлимга "Кичкина шаҳзода" китоби келди. Биргина фарқи - асарда Кичкина шаҳзода учувчидан қўзичоқ чизиб беришни сўрарди. Ҳеч бир чизмаси маъқул келмагач, бояги учувчи қути чизиб ташвишдан қутулади. Тўхта-чи, бир синаб кўрай, деб мен ҳам қути суратини қоғозга туширдим ва ... сенинг улоқчанг шу қутининг ичида, десам, унинг қувонганини кўрмайсизми!..


Собиқ лидерни ўз партияси исталмаган шахс деб эълон қилди

Собиқ лидерни ўз партияси исталмаган шахс деб эълон қилди

/ 01.06.2023

Ҳукмрон коалиция таркибига кирувчи Германия социал-демократик партияси (СДП) собиқ канцлер ва сиёсий ҳаракат лидери Герхард Шрёдерни партиянинг жорий йил декабрь ойида бўлиб ўтиши белгиланган навбатдаги съезди исталмаган шахси деб эълон қилди, дея хабар беради Euractiv. Манба маълумотларига кўра, у партиядошлари учун расман номақбул меҳмонга айланган.


Хорижга боришга хожат йўқ, энди мураккаб жарроҳлик амалиётлари вилоятимизда бажарилмоқда

Хорижга боришга хожат йўқ, энди мураккаб жарроҳлик амалиётлари вилоятимизда бажарилмоқда

Шоҳиста БОЗОРОВА / 30.05.2023

Шу пайтгача хориж ва пойтахтнинг нуфузли клиникаларида бажариб келинган кўплаб мураккаб юқори технологияли операциялар эндиликда вилоятнинг ўзида бажарилмоқда. Қарши шаҳридаги Журналистлар уйида "Вилоятда амалга оширилаётган юқори технологияли операциялар" мавзусидаги матбуот анжуманида бу борадаги энг муҳим янгиликларнинг айримлари хусусида тўхталиб ўтилди.