Qashqadaryo
Кеча Тошкент шаҳрида АҚШнинг “Air Products” компанияси томонидан 1 миллиард доллар миқдоридаги инвестициялар эвазига Қашқадарёдаги табиий газни қайта ишлаш мажмуасини ривожлантириш бўйича сармоя шартномаси имзоланди.
Мамлакатимиз энергетика вазирлиги Ғузор туманида қуввати 300 мегаватт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш ва ундан фойдаланиш бўйича ўтказилган тендер танловининг дастлабки ғолибини эълон қилди.
“Ҳеч шубҳасиз, ўз билим ва истеъдодини Ватанимизга муносиб фарзанд бўлишдек мақсадларга сарфлашга бел боғлаган сиз каби ёшлар – янги Ўзбекистоннинг олтин фонди, бебаҳо хазинасидир”.
Сидней (Австралия) университети олимлари 2050 йилга келиб дунё бўйича 800 миллион нафардан ортиқ одам бел оғриғидан азият чекишини аниқлади. Улар ўтказган тадқиқот натижалари The Lancet Rheumatology журналида эълон қилинган.
Кеча Қарши шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун "Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб" танлови ҳамда вилоят ҳокими олимпиадаси ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими ўтказилди.
Германияда ампутация амалиётини бажаришда фаррошдан ёрдам сўраган жарроҳ ишдан бўшатилди, дея хабар тарқатган LADBible манбаси.
Мактабларда сўнгги қўнғироқ чалинмоқда. Бир энтикиб кетаман. Ўқувчилик пайтимизда сўнгги қўнғироқ чалинганида худди шундай ҳолат рўй берарди. Уч ой ёзги таътилга чиқиб, мазза қилиб яйраб юришимизни ўйлаб бир қувонсак, синфдош дўстларимизни, қадрдон муаллимларимизни шу уч ой давомида ҳадеганда кўравермаслигимизни ҳис этаверганимиз сари кайфиятимиз икки ҳисса тушиб кетарди.
Хитойлик эркак ишлашдан бош тортиб, чодирда яшамоқда, чунки у дам олишни хоҳлайди, деб ёзади Oddity Central манбаси. Энди унда пул йўқ, бироқ ҳеч нарсадан афсусланмайди.
Ҳар галгидек янги ой арафасида муштарийларни тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида жорий этилаётган ёки ўзгартирилаётган муҳим тартиб-тамойиллар билан таништириб боришда давом этамиз. Бу гал 2023 йил 1 июндан амалга киритиладиган бир қатор янгиликлар ҳақида тўхталамиз.
Америкалик сайёҳ Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо барча 193 та давлатга, шунингдек, Ватикан ва Фаластинга саёҳат қилди. У сафари давомида Косово, Ғарбий Сахара ва Тайвань каби баҳсли ҳудудларда ҳам тўхтаб ўтган, дея маълум қилади UPI манбаси.
Австралиялик ёзувчи, сценарийнавис ва шифокор Хезер Морриснинг ҳузурига бундан нақ 20 йил илгари кекса бир киши келади. У "бутун дунёга айтиб беришга арзигулик ҳикоя"си қоғозга кўчишини, одамлар ҳукмига етиб боришини истарди. Бу одам Людвиг Айзенберг бўлиб, Словакиянинг Кромапахи қишлоғида туғилган, 1942 йилда Освенцим лагерига олиб келинган ва маҳбус сифатида рўйхатдан ўтказилган. Людвиг, яъни Лейл бу ерда маҳбусларга рақам чизиш, татуировкачиликка жалб қилинади. Бу "касб" унинг тирик қолиши, ўлим лагеридан эсон-омон чиқишида ҳам муҳим роль ўйнайди.
Давлат раҳбари лавозими учун ўтказилган сайловнинг биринчи турида 5 фоиздан ортиқроқ овоз тўплашга муваффақ бўлган Туркия президентлигига "Отатурк альянси"дан собиқ номзод Синан Оған мазкур сиёсий тадбирнинг иккинчи турида мамлакатнинг амалдаги лидери Ражаб Тоййиб Эрдўғанни қўллаб-қувватлашини маълум қилди. У бу ҳақда матбуот анжуманида эълон қилган, дея хабар беради Hurriyet газетаси.
“Қадрият, урф-одат, анъана ва болалар!” ҳамда “Халқлар дўстлиги” фестиваллари, “Мунозара” ва “Заковат” интеллектуал ўйинлари, “Энг намунали ҳудудий сардорлар кенгаши”, “Қувноқлар ва зукколар” танловлари, “Олимпия куни”, “Сўнгги қўнғироқ” ва “Дўстимга совға” лойиҳалари, “Плоггинг” экологик акцияси...
Бугун Хитой Халқ Республикасида бўлиб ўтган ўзбек-хитой бизнес форуми тадбирлари доирасида Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида ҳар бири 500 мегаватт қувватга эга иккита қуёш фотоэлектр станцияси қурилишига старт берилди.
Нишон туманида 11 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги туман ҳокими ёрдамчисига ҳайфсан интизомий жазоси берилди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази ташаббуси билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёзувчилар ва Журналистлар уюшмалари ҳамкорлигида ўтказилган “Ижодий-маданий масалалар бўйича энг фаол тарғиботчи” танловининг республика босқичида вилоятимиз вакиллари ҳам муносиб иштирок этишди.
Янги Миришкор шаҳарчасида “Mir Eltechnika” қўшма корхонасига асос солган “Torum” компанияси (Россия) вакиллари Миришкор тумани 1-сон касб-ҳунар мактабини тамомлаётган ёшлар билан учрашув ўтказишди.
ChatGPT сунъий идрок дастури Япония рақамли трансформация вазири Коно Тарони тўғри идентификация қила олмади, тизим уни мамлакат бош вазири сифатида қабул қилган. Бу ҳақда Bloomberg манбаси ёзмоқда.
"Талимаржон иссиқлик электр станцияси" акциядорлик жамиятида умумий қуввати 900 мегаваттга тенг яна иккита буғ-газ қурилмасини бунёд этишга киришилди.
2022 йил якуни бўйича Россия ҳудудида сигарет ишлаб чиқариш ҳажмининг 1,7 фоизга пастлаши 320 минг дарахтни кесилишдан сақлаб қолди. Бу ҳақда Рослесинфорг матбуот хизмати хабар берган.