Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
26 апрел, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Мирзоҳид ЖЎРАЕВ

09.04.2019


250 МИЛЛИОН СЎМЛИК КЎМАК НИМАНИ ЎЗГАРТИРДИ?

Ғузор туманида жойлашган, саноат йўналишидаги "Голден Зоҳиршоҳ" масъулияти чекланган жамияти ҳам ўз фаолиятини ўтган йили бошлаган. Бугунги кунда корхона томонидан альюмин профилли эшик-ромлар, витражлар ишлаб чиқарилмоқда. Асосан аҳоли буюртмаси бўйича иш олиб бораётган тадбиркорлик субъекти бултур 1 миллиард сўмликдан ортиқ маҳсулотни реализация қилишга эришган.

- Маҳсулдорликни бу даражага етказишнинг ўзи бўлгани йўқ, - дейди корхона иш юритувчиси Асрор Соатов. - Бизнесни кенгайтириш мақсадида қиймати 400 миллион сўмлик лойиҳани рўёбга чиқардик. Гап шундаки, ёш тадбиркор бўлганим учун "Ёшлар - келажагимиз" дастури доирасида молиявий кўмак олишни ўйлаб юргандик. 2018 йили ёзда жамғарманинг ҳудудий бўлимига таклиф бердик. Ташаббусимиз қўллаб-қувватланиб, 250 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратилди. Қолгани ўз сармоямиз. Лойиҳа тез фурсатда амалга ошди. Маблағни хом ашё ва замонавий дастгоҳлар харид қилишга ишлатдик. Қўшимча 4 та иш ўрни яратдик. Мана, корхонамизда ишлаб чиқариш ўсишига туртки бўлган асосий омил. Жорий йилда ҳам кўрсаткичларни яхшилаш, қўшимча йўналиш сифатида иссиқхона шароитида маҳсулот етиштиришни ташкил этишни мўлжаллаяпмиз.

Қайд этиш жоиз, 2019 йил бошидан буён Ғузор туманида бор йўғи 10 дан ортиқ янги саноат қуввати ташкил этилган. Бу кўрсаткич ҳудудлар кесимида энг паст натижа саналади. Албатта, мавжуд ҳолат ҳудудда айни йўналишда кўпроқ иш олиб бориш кераклигини, айниқса, озиқ ва ноозиқ-овқат йўналишида юқори технологияларга асосланган янги-янги саноат корхоналари фаолиятини йўлга қўйиш заруратини намоён этади. Модомики, муҳим хом ашё ресурсларига эга Ғузордек ҳудудда бунга барча шароит бор.

Мирзоҳид ЖЎРАЕВ 

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.

Report typo