Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
24 июнь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

16.05.2024


40 кишида юқиш йўли номаълум каламуш гепатити аниқланди

Испанияда дунё бўйича биринчи бор одамларга каламуш гепатити Е тури юққан ўнлаб ҳолатлар аниқланди. Бу ҳақда El Pais газетаси хабар берган.

Нашр маълумотларига кўра, Rocahepevirus ratti (RHEV) вируси илк марта 2010 йилда Германияда топилган ва аввал одамлар у билан зарарланмайди деб ҳисобланган. Бироқ 2018 йилда каламуш гепатити Е юқтириб олган дастлабки одам аниқланган.

"Янги беморлар Испаниянинг  Андалусия, Галисия, Наварра ва Каталония каби ўзаро узоқ жойлашган ҳудудларидан. Бу вирус мамлакатнинг анчагина қисмида мавжудлигидан дарак беради. Ушбу 40 та ҳолат 10 та шифохонадаги 250 нафардан кўпроқ беморлардан олинган намуналар таҳлили натижасида аниқланди", дея баёнот берган Кордова биотиббиёт тадқиқот институти тадқиқотчиси, гепатит бўйича мутахассис Антонио Риверо Хуарес.

Ҳозирча вируснинг кемирувчилардан инсонларга қандай юқиши номаълум. Тахминлардан бирига кўра, одамлар касаллик ташувчи каламушлар ахлати билан ифлосланган буюмларга тегиши ортидан зарарланиши мумкин.

Report typo