Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
4 декабрь, чоршанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жамият
  • АҚШ аҳолиси таркибида оқ танлилар улуши қисқариб бораётгани маълум бўлди

17.08.2021


АҚШ аҳолиси таркибида оқ танлилар улуши қисқариб бораётгани маълум бўлди

Америка аҳолиси ирқий-этник муносабатларда мамлакат тарихида қачонлардир кузатилганидан кўра кўпроқ хилма-хиллик касб этаяпти. АҚШ қайта рўйхатга олиш бюроси маълумотлари шундан гувоҳлик бераяпти, деб ёзади "The Washington Post" нашри.

Жумладан, мамлакат аҳолиси орасида оқ танлилар сони 1790 йилдан буён илк бор камайган. Қайта рўйхатга олиш маълумотларига эътибор қилинса, испан тилли бўлмаган фуқаролар сони 204,3 миллион нафаргача қисқаргани кўзга ташланади.

Қайта рўйхатга олишда қатнашчиларнинг ўзини ўзи идентификация қилиши бош мезон бўлган. Шу асосда аёнлашдики, америкалик оқ танлилар сони фоиз ҳисобида илк бор 60 рақами чегарасидан пастга тушган. 2020 йилда уларнинг мамлакат аҳолиси орасидаги улуши 2010 йилдаги 63,7 фоиздан 57,8 фоизгача пасайган.

Шу билан бирга, ўзини ҳар хил ирқ вакили, яна Лотин Америкаси ва Осиёга хос, дея идентификация қилганлар сони сезиларли даражада ўсгани аниқланган.

Брукингс институтининг демограф-тадқиқотчиси Уильям Фрей фикрича, 2045 йилга келиб АҚШ аҳолиси таркибида оқ танлилар улуши 50 фоизгача ва ундан пастга ҳам тушиб кетиши мумкин. 

Report typo