Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
27 апрел, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жараён
  • АҚШда совет махсус хизматларига тегишли қуроллар аукционга чиқарилди

29.01.2021


АҚШда совет махсус хизматларига тегишли қуроллар аукционга чиқарилди

Совуқ уруш даври буюмлари, жумладан, СССР давлат хавфсизлик қўмитаси (КГБ) хизматчиларига оид ниқобланган қуроллар Америка аукционларида сотилади, дея хабар тарқатди Daily Mail.

Нью-Йоркдаги КГБ жосуслари музейи эгаси Юлиус Урбайтис коронавирус пандемияси сабаб ўзи ташкил қилган кўргазмасини ёпди ва энди ундаги экспонатларни сотувга қўймоқда.

Урбайтис совет жосусларига оид буюмларни йиғишга 30 йил сарфлаган. У шу даврда йиққан коллекцияси ва КГБ хуфиялари фойдаланган буюмлар буюртма нусхаларини 2019 йилда очган музейи кўргазмасига қўйган.

Сотувга қўйилаган буюмлар орасида лаб бўёғи ва авторучка ичида яширилган кичкина тўппончалар; бўйинбоғ, сигарет қутиси, кулдон, портсигар ва бармоқда пинҳон ўрнатиладиган махсус камералар ҳам бор. Кичик тўппонча нархи ўртача 1,5 минг, камераники эса 900 фунт стерлингга баҳоланмоқда.

Қайд этилишича, аукционга қўйилган энг қимматбаҳо лотлардан бири - махфий камера ва микрофон жойлаштириш учун девордан кичик туйнук очишга мўлжалланган махсус тўплам 4 минг 400 фунт стерлинг қийматида нархланган.

Умуман, коллекционер аукционга чиқарган антиқа буюмлари сотувидан 365 минг фунт стерлинг ишлаб олмоқчи.

Report typo